Излаш
RUUZ

Жамият

Контракт ва “супер контракт”ни тўлаш муддати маълум қилинди

Давлат комиссияси қарорига мувофиқ, “супер контракт” тўловини икки марта бўлиб тўлаш имконияти яратилган.

8273views2replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56,7 баллдан кам “супер контракт”) тўлов-контракт миқдорлари:  
-  ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан; 
-  иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган. 
Қайд этилишича, илгари ушбу тўлов бир мартада тўланган.
Давлат комиссияси қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.  
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома билан суҳбат асосида қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланган.
8273views2replies
0

Изоҳлар