Излаш
RUUZ

Жамият

Олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимлар қисқартирилади

Президент касб ва лавозимлар классификатори бугунги кун ва меҳнат бозори талабларига мос келмаслигини айтди.

1292views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда, касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги айтилди. Мисол учун, унда 2 минг 484 та, яъни 70 фоиз хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилади. Хусусан, маълумотлар базаси билан ишлайдиган мутахассис, веб дизайнер каби ихтисосликларга олий малака талаби қўйилган. Ушбу касбларни IT-марказларда ярим йилда яхши ўрганиш мумкин.
Кутубхоначи, таржимон, банк агенти, реклама мутахассиси каби кўплаб вазифаларга ҳам олий маълумот талаби қўйилган. Меҳнат бозорида бундай касблар бўйича 4 мингга яқин вакансия мавжуд.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди. 
Шунингдек, ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари “ёшлар дафтари” бўйича, маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосарлари “аёллар дафтари” бўйича масъуллиги белгиланди.
1292views0replies
0

Изоҳлар