Излаш
RUUZ

Жамият

Энди “мовий дафтар” тузиладими? Вазирлик бунга муносабат билдирди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

1315views0replies
0

Миллий гвардия

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилиши ҳақидаги ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Вазирлик республикадаги мавжуд фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг маълум бир тоифаларини ўз ичига олган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юритилишини эслатиб ўтди. Бироқ вазирлик томонидан “Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилиши ҳеч бир асосга эга эмаслигини маълум қилган.
Вазирлик мавжуд “дафтарлар”нинг моҳиятига яна бир бор ойдинлик киритган. 
“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг фуқаролар йиғинлари ва ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантирилган шаффоф рўйхати. Мазкур рўйхатнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, унга киритилган оилаларга маълум бир давр мобайнида ижтимоий ва моддий ёрдам кўрасатилади, оила аъзоларининг муносиб иш билан банд қилиш чоралари кўрилади.
“Аёллар дафтари” — ишсиз ва боқувчисини йўқотган аёлларнинг фуқаролар йиғинлари ҳамда ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантириладиган рўйхатидир. Бу рўйхатга киритилган аёлларни иш ва уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади. Уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида барча зарур ёрдамлар кўрсатилади.
“Ёшлар дафтари” — фуқаролар йиғинлари, сектор ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамкорлигида маълум бир ҳудуддаги 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшлар рўйхатидир. Мазкур рўйхатга ишсиз, ишга муҳтож ногирон ёшлар, шунингдек, хориждан қайтган, ЖИЭМдан озод этилган, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади ҳамда уларга ўзларининг мавжуд муаммолари бўйича зарур ёрдамлар кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселекторда йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев “олтин дафтар” ягона маълумотлар базасини яратишни таклиф қилганди.
Унга ўзбекистонлик салоҳиятли сармоядорлар ва нуфузли университетларнинг профессор-ўқитувчилари киритилиши маълум қилинган.
1315views0replies
0

Изоҳлар