Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Навоийдаги “самосуд” тафсилотлари айтилди

Ҳодиса мастлик оқибатида келиб чиққани маълум қилинди.

1329views0replies
0

Тергов департаменти

Навоий вилояти ИИБ кеча, 7 октябрь куни Telegram мессенжерида фуқарони бўйин ва қўл қисмларини арқон билан боғлаган ҳамда фуқарога тан жароҳати етказиш аломатлари мавжуд кўринишда трактор тиркамасида мажбурий равишда олиб кетаётганлиги акс этган видео тафсилотларини маълум қилди.  
Маълум қилинишича, 3 октябрь куни соат 10:30 да Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган  фермер хўжалиги ер майдонида ушбу фермер хўжалиги ишчиси бўлган 32 ёшли С.Ш. спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда фермер хўжалиги раҳбари 26 ёшли Ж.Н.ни шаъни ва қадр қимматини камситувчи  ҳар хил қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган. 
Фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н. ҳамда ишчиси  С.Ш.ни юзи ва танасини турли жойларига уриб, тепган ҳолда жароҳат етказиб, бўйнидан арқон билан боғлаб, қўшни фермер хўжалиги тракторчиси, 28 ёшли С.Н. билан биргаликда унинг тракторида С.Ш.ни фермер хўжалигининг дала шийпонига олиб бориб, қийноққа солиб дарахтга боғлаб, ташлаб кетганликлари аниқланган.
Ўз навбатида ушбу ҳолатни Ж.Н. ўзининг қўл телефонига видеога олиб таниши Т.Р.га юборади. У эса видеони тарқатиб юборади.
Бундан ташқари, 2020 йил 4 октябрь куни фуқаро С.Ш. фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н.нинг Қизилтепа тумани “Азизабод” МФЙдаги яшаш хонадонига бир кун олдинги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида борганида фермер хўжалиги раҳбарининг отаси 52 ёшли Н.В. ўзаро вужудга келган тортишувдан сўнг С.Ш.ни яшаш хонадонига олиб кириб танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Қизилтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув давом этмоқда.
1329views0replies
0

Изоҳлар