Излаш
RUUZ

Жамият

Америкалик аёл Ўзбекистондан $1000 долларлик синган жўнатмаларни олган, қолгани йўқолган – видео

"Ўзбекистон почтаси" ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган видеога муносабат билдирди.

1644views0replies
0

Скриншот

“Ўзбекистон почтаси” АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган аноним шахс томонидан келтирилган видео бўйича муносабатини маълум қилди.  
Қайд этилишича, “Ўзбекистон почтаси” AЖ томонидан мазкур видеони тўлиқ ўрганиб чиққан.
Мазкур видеода маълум қилинишича, ўзини Жессика деб таништирган AҚШлик аёл жорий йилнинг сентябрида Ўзбекистондан қиймати $1000 доллардан кам бўлмаган миқдордаги чинни буюмлар солинган жўнатмаларни AҚШга юборилганлигини ва 5 октябрь куни олганлигини айтган.
Бироқ, жўнатманинг бир қисми шикастланганлигини ва иккинчи жўнатма йўқолганлигини маълум қилган.
Аниқланишича, ҳақиқатан “Ўзбекистон почтаси” AЖ томонидан жорий йилнинг сентябрида Ўзбекистондан AҚШга 2 та жўнатмада чинни буюмлар солинган идишлар юборилган.
“Ушбу жўнатмалар Aндижонда яшовчи фуқаро Т.М томонидан AҚШнинг Вашингтон штатида таълим олувчи ўғли Э.Ж.га юборилган (Жессика ҳоним билан олувчи Э.Ж. ўртасидаги боғлиқлик бизга маълум эмас) бўлиб, жўнатмаларнинг ҳар бири 100 000 сўм (таъкидланаётган 1000 долл.) миқдоридалиги эълон қилинган” дейилади хабарда.
Мазкур жўнатмаларни қабул қилишда почта ходими мижозга жўнатмаларни узоқ масофага жўнатаётганлиги, унинг ичидаги жўнатмани шикаст етмайдиган равишда ўраш лозимлигини, бунинг учун қўшимча ҳақ эвазига маҳсус тарзда ўровлаш ҳизматини тавсия этган.
Аммо мижоз ўзи томонидан ўралган ҳолда жўнатмаларни тақдим этган. Жўнатмаларни қабул қилиш жараёнининг видео ёзувлари мавжуд. Жессика ўз видеосида жўнатмалар тегишли равишда ўралмаган ҳолда жўнатилса, шикаст етмасдан боришига кафолат берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилганлигини айтиб ўтган.
Шунингдек, Жессика унга жўнатмалар бўйича трекинг учун штрих-код берилмаганлигини маълум қилган. Жўнатмалар бўйича трекинг учун штрих-код белгиланган қоидаларга мувофиқ жўнатувчига берилади, бу иловада келтирилган божҳона декларациясида кўрсатилган.
“Жўнатувчига 2 та жўнатма учун берилган маҳсус штрих-код орқали жўнатмаларнинг юборилиш ҳолати почта жўнатмаларини кўзатиш бўйича маҳсус сайт орқали ўрганиб чиқилганда, биринчи жўнатма 2020 йил 5 октябр куни олувчига топширилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда иккинчиси ўғирланган деб такидланаётган жўнатма 6 октябр куни олувчига топширилган, буни кузатиш бўйича маҳсус сайт тасдиқлайди”, дейилади муносабатда.
Жўнатма AҚШга тўғридан-тўғри авиа қатновлар йўқлиги сабабли Сеул орқали AҚШга етказиб берилгани маълум қилинган.
Регламентга кўра, жўнатмага шикаст етказилган ҳолатлар юз берган тақдирда, мижоз томонидан почта ҳизматларини кўрсатувчи компанияга расмий мурожаат қилиниши лозимлиги ва мурожаат белгиланган тартибда миллий почта оператори томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. AҚШда мазкур ҳолат юзасидан USPS  компаниясига мурожаат этиш талаб этилади.
Хабарда, Умумжаҳон почта иттифоқи Конвенцияси Регламентининг 22-бандига мувофиқ, почта жўнатмаларини ҳизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан юбориш жараёнида хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланса, белгиланган тартибда компенсация тўлови ундирилиши кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганди.  
1644views0replies
0

Изоҳлар