Криминал

Бухорода 1988 йилда содир этилган қотиллик айбдори ушланди

32 йил аввал содир этган жиноятни фош этишда айбланувчининг бармоқ излари ёрдам берган.

Бухорода 1988 йилда содир этилган қотиллик айбдори ушланди
Фото:UzNews.uz

Бухоро шаҳрида 1988 йилнинг 5 октябрь куни бир аёлни ўлдирган шахс ушланди. Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 1988 йилнинг 5 октябрь куни тахминан соат 11:30 ларда Бухоро шаҳар Пабло Неруда кўчасида (ҳозирги Пиридастгир) содир бўлган. 

 

Маълум қилинишича, мазкур жиноятни аёл билан битта маҳаллада яшаган, 1962 йилда туғилган фуқаро М.Б. содир этган. У қотиллик содир этилган пайтда 26 ёшда бўлган.

 

М.Б., дастлабки тергов пайтида 1933 йилда туғилган аёл уни ўз уйига таклиф қилганини, шундан сўнг у аёлга яқин муносабатда бўлишни таклиф этганини билдирган. Аёл бу таклифни рад этганидан сўнг М.Б. жаҳл устида аёлнинг қорин ва кўкрак қисмларига 3-4 марта пичоқ урган.

 

"Рад жавоби бергандан кейин мен у билан жанжаллашиб қолганман. Жаҳлим чиққан, у уйдан чиқиб кетишимни талаб қилган. Бунинг натижасида иккаламизнинг ўртамизда қаттиқ жанжал чиққан ва мен унга пичоқ урганман", дейди М.Б.

"Ромитан туманида яшовчи фуқаронинг 32 йил аввал содир этган жиноятини фош этишда унинг ҳодиса жойида қолдирилган бармоқ излари ёрдам берди. Бухоро вилоят ИИБ эксперт-кириминалистика бўлими томонидан 2020 йилнинг сентябрь ойида автоматлаштирилган тактилоскопик идентификацион тизим орқали бармоқ излари текширилган. Ўтказилган криминалистик ўрганишлар бармоқ излари фуқаро М.Б.га тегишли эканлигини кўрсатган", дейилади хабарда.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, 32 йил ичида М.Б. 3 маротаба қасддан қилган жиноятлари учун судланган. Жумладан,

 

–  1993 йилда эски таҳрирдаги Жиноят кодексининг 15-81 моддаси, яъни қасддан оғир тан жароҳати етказиш;

 

–  1996 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми;

 

–  2005 йилда 169-модданинг 1-қисми, яъни ўғрилик жиноятларини содир этганликда айбланган.

 

Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари қайта тикланди ва олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жиноятни содир этган шахс айбига тўла иқрорлик билдириб қилмишидан пушаймон эканини баён этган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ