Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ҳаж ва умра зиёрати босқичма-босқич ташкил этилади

Хорижий давлатлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаси асосида амалга оширилади.

1247views0replies
0

nampravda.uz

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.  
Унга кўра,
– 2020 йил 4 октябрдан эътиборан чекланган миқдорда, Саудия Арабистони Подшоҳлигида истиқомат қилувчилар учун ички Умра зиёрати очилиши кутилмоқда. Бунда зиёратчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинади ва уларнинг кунлик умумий адади 6 минг нафарни ташкил этади.
– 18 октябрдан эътиборан, кунлик зиёратчилар сони 15 мингга оширилади.
– 1 ноябрдан бошлаб, хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда кунлик 20 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
– Мавжуд эпидемиологик вазият сабабли ўрнатилган карантин чекловлари батамом олиб ташлангач, Умра зиёрати пандемиядан олдинги ҳолатдагидек тўлиқ тикланади.
Ҳаж ва умра вазирлиги хабарида юқоридаги барча босқичлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаси асосида юмшатилиши ёки кучайтирилиши, хорижий давлатлар рўйхати шакллантириши ва тасдиқланиши, зиёратчиларнинг Масжид ал-Ҳарамга махсус онлайн навбат дастури асосида киритилиши эслатиб ўтилади.
Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмийлари томонидан белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш масаласини кўриб чиқаётганини ҳамда фуқароларнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли ва хавфсиз Умра хизматларини тақдим этиш устида жадал иш олиб бораётганини маълум қилди.
1247views0replies
0

Изоҳлар