Жамият

ССВ коронавирусга оид статистикани бузиб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини айтмоқда

CCВ коронавирусда гумон қилинган, инфекция тасдиқланмаган, пневмонияга чалинган беморлар расмий статистикага киритилмаслигини маълум қилди.

ССВ коронавирусга оид статистикани бузиб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини айтмоқда
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича расмий статистик маълумотларга нисбатан танқидий қарашларга ўз муносабатини билдирди.  

 

"Вазирлик  коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, коронавирус статистик кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади ва унга махсус лаборатор  (ПЗР)  тиббий текширувлар (шу жумаладан, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган тест натижалари) орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади. 

 

Айрим симптомлар мавжуд бўлиб, коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмония ёки ўткир респиратор инфекциясига чалинган ёки уларга гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди", дейилади вазирлик муносабатида.

 

Шунингдек, ҳозирда мавсумий юқумли респиратор касалликлар  авж оладиган куз фасли бошланганини сабали турли вирусли касалликларнинг аҳоли орасида авж олиши ҳам даволаш муассасаларидаги беморлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. 

 

Юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳамда мамлакатнинг қатор ҳудудларидаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари, шунингдек, вақтинчалик “COVID” шифохоналарида, жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам бундай беморлар стационар шароитда даволанишмоқда. 

 

Мисол учун, ҳозирда Самарқанд вилоятида 14 та туман ва 2 та шаҳар аҳолиси учун 41 та шифохонада жами 11 763 шифо-ўринлари мавжуд. 

 

Шундан коронавирусни даволаш ҳамда касалликда гумон қилинган беморлар бошқа беморлардан алоҳидалаш учун юқорида кўрсатилган 14 та туман ва 2 та шаҳарда 2 950 та шифо-ўрни яратилган.  

 

Ҳозирда ушбу шифо-ўринларида коронавирусга гумон қилинган, лекин ПЗР лаборатор текширувида тасдиқланмаган (шу жумладан, клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинган) беморларни бошқа турдаги касалликлардан алоҳида стационар даволаниши ташкил этилган.

 

Шу йил 7 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 136 нафар ЖССТ тавсиялари асосида коронавирус инфекцияси аниқланган бемор  даволанмоқда. Бу вазирлик бераётган расмий статистикага мос келади.

"Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда тиббиёт нуқтаи назаридан, шунингдек, юқорида кўрсатилган коронавирус ҳамда унга гумон қилинган ёки мавсумий респиратор юқумли касалликлари мавжуд беморларнинг умумий статистикаси таҳлил қилинмаган ҳолда берилган", дейилади ССВ муносабатида.

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар статистикаси 10 баравар камайтириб кўрсатилганини маълум қилганди.  

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ