Излаш
RUUZ

Жамият

Бу йилги "супер контракт" миқдори тасдиқланди

Энг йирик миқдор юриспруденция йўналишида белгиланган. Кўплаб йўналишларда эса 8 баравар этиб белгиланган.

19926views0replies
0

t.me/andpress

Бу йилги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.  
Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг энг йирик миқдори юриспруденция йўналиши (25 баравар), соғлиқни сақлаш таълими соҳасидаги қатор йўналишлар (17 баравар), энг ками эса 8 бараварни ташкил қилган.
Ушбу миқдор жорий йилда кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади. 
Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади. 
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот берганди.
ДТМ “супер контракт”да ўқиш истагида бўлган абитуриентлар 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирганди.
19926views0replies
0

Изоҳлар