Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда COVID-19 статистикаси 10 бараварга камайтириб кўрсатилган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат бўйича аниқ рақамларни айтиб, барча вилоятларда бундай вазият мавжудлигини айтган.

922views0replies
0

ССВ

6 октябрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар статистикаси сезиларли камайтириб кўрсатилганини маълум қилди.  
5 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида COVID-19’га чалинганлар сони 2160 тани ташкил қилган, 2017 бемор соғайган. 143 бемор эса даволанаётгани айтилган. Аммо Агентлик ихтиёридаги маълумотларга кўра, Самарқанддаги шифохоналарда 1155 бемор даволанмоқда, яъни касалланганларнинг ҳақиқий сони қарийб 10 бараварга камайтириб кўрсатилган.
“Эҳтимол, бу коррупция эмасдир, сабабини ўрганишимиз керак. Такрорлайман, бу Самарқанд вилояти мисолида. Аммо бунақа вазият ҳамма вилоятларда шунақалигини аниқ айта олишим мумкин”, - деган Агентлик раҳбари.
922views0replies
0

Изоҳлар