1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
7 октябрь 2020 г. 3025 0

Гулистондаги портлаш бўйича дастлабки маълумот берилди – видео

Воқеа жойида коронавирус бўйича тақсимлаш маркази фаолият кўрсатаётган эди.

Гулистондаги портлаш бўйича дастлабки маълумот берилди – видео
Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди.

“Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар