Излаш
RUUZ

Жамият

ЙТҲни ЙПХ инспектори иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий қилиниши мумкин

Ҳужжат лойиҳасига кўра, бунга тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲда рухсат берилади.

869views0replies
0

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартиби ишлаб чиқилмоқда.
Бу борада Ҳукуматнинг 2008 йил 24 июндаги қарори билан тасдиқланган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид Вазирлар Маҳкамасининг варори лойиҳаси эълон қилинди.  
Унга кўра, тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз билдиришнома тузиш орқали расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
– агар йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт тўқнашуви натижасида содир бўлса (шу қатори тиркамали транспорт воситалари), шунингдек транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик мажбуриятлари мазкур қонунга асосан суғурталанган бўлса;
– йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаси шикастланиши билан боғлиқ шароитлар, шикастланиш таърифи ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса ва бу шароитлар йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўлдирилган билдиришномада мажбурий суғурталаш қоидаларига асосан акс эттирилса.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган бўлса, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳужжатлар умумий тартибда кўриб чиқилади ва бу ҳолатда билдиришнома тўлдирилмайди.
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокисиз расмийлаштирилганида, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома мазкур йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар томонидан икки нусхада тўлдирилиб, ушбу ҳайдовчилар томонидан уларнинг фуқаролик мажбуриятларини суғурталаган суғурталовчиларга йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тақдим этилади.
Бундай ҳолларда суғурта товонининг жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори суғурта суммасининг 35 фоизидан ошмаслиги керак.
Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома расмийлаштирилиб, cуғурталовчига тақдим этилгандан сўнг етказилган моддий зарар миқдорида ўзгариш аниқланса, cуғурталовчи томонидан фақатгина суғурта суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми суғурта товони сифатида тўланади.
Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари билдиришномани расмийлаштириши ҳамда мазкур ҳодиса содир этилган вақтдан этиборан тўрт соат ичида мастлик даражасини аниқлаш бўйича наркологик диспансерларда ёки ушбу ҳудуддаги соғлиқни сақлаш идоралари белгилаган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида текширувдан ўтиши лозим.
Йўл-транспорт ҳодисасининг икки томон иштирокчилари мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказилганлик тўғрисида баённомани йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришномага илова қилиши шарт.
Маълумот учун, ЙТҲ ҳақидаги билдиришнома – суғурталовчи томонидан бериладиган, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун мўлжалланган, йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан тўлдириладиган бланк.
869views0replies
0

Изоҳлар