Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ Қирғиз Республикасидаги вазият юзасидан баёнот берди

Баёнотда Ташқи ишлар вазирлиги Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотаётганини билдиради.

953views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғиз Республикасидаги вазият юзасидан баёнот берди.  
Баёнотда ТИВ Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотаётгани шунингдек, Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез орада барқарорлашувига умид қилишини билдиради.
"Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.
Қирғизистоннинг барқарорлиги ва мустаҳкам ривожланиши бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.
Ҳозирги мураккаб вазиятда биз Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрмиз", дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.
953views0replies
0

Изоҳлар