Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда мактаб ўқитувчиси ўқувчини нега урганига изоҳ берилди

Ҳодиса жорий йилнинг март ойида содир бўлган. 

1413views0replies
0

Скриншот

Бугун ижтимоий тармоқларда Миробод туманида жойлашган 31-мактабда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган видео тарқалди. Унда ўқитувчининг ўқувчига қўл кўтарганлиги акс этган ва “нима сабабдан ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи рағбатлантирилиб, синф раҳбарлик берилди? деган савол қўйилган.
Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати ҳолат тафсилотларини маълум қилди.   
Миробод тумани 31-мактабда юз берган ушбу ҳодиса жорий йилнинг март ойида содир бўлган. Маълум бўлишича мактабда инглиз тили ўқитувчиси Санжарова Гулзананинг қизи ва видеода калтак егани акс этган қиз Югай Милана ўртасида жиддий низо юзага келади. Ўқитувчи Миланага ўқитувчиси сифатида эмас, калтакланган фарзандини ҳимоя қилаётган она сифатида қўл кўтарган. 
Директор Нурия Семмарининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича 23 июнь куни суд бўлиб ўтган ва ўқитувчига нисбатан жарима жазоси қўлланилган. 
"Санжарова Гулзана мактабимизда бир ярим йилдан буён фаолият юритаётган ёш мутахассислардан. Суд унга нисбатан ўзининг адолатли қарорини чиқариб бўлган. Гулзана ва унинг оиласи ўқувчининг оиласидан узр сўраб, мазкур ҳолатдан афсусдалигини бир неча бор изҳор қилган. Суд ўз қарорини чиқарган экан, мен раҳбар сифатида ўқитувчига ўзимча ҳукм чиқаришим нотўғри. Агар зарур бўлганида юқори суд ҳокимияти уни педагогик фаолият билан шуғулланишдан четлаштирган бўларди, деб ҳсоблайман. Бир инсон ўз қилмишига яраша жазосини олди. Бугун қизнинг холаси ўқитувчини ишдан бўшатиб юбормаганим сабабли ушбу видеони тарқатиб юборишга қарор қилган. Мен мактаб раҳбари сифатида бугун яхши инглиз тили ўқитувчисини топиш осон эмаслигини инобатга олган ҳолда, ўқитувчининг фаолиятини давом эттиришида ҳеч қандай ёмон томони йўқ деб ҳисоблайман”, - дейди Нурия Семмари.
1413views0replies
0

Изоҳлар