Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳоким Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди

Шавкат Абдураззоқов марҳуманинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

901views0replies
0

ЎзА

Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида ўзига ўт қўйиб, вафот этган аёл хонадонига борди.  
Вилоят раҳбари Наманган шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида бўлиб, марҳума Г. Д. нинг яқинларига таъзия билдирди. Унинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.
— Мазкур нохуш фожиа бўйича ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижаси бўйича вазиятга қонуний, ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақида албатта жамоатчиликка маълум қилинади, - деди Шавкат Абдураззоқов.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласида истиқомат қилган 35 ёшли Г. Д. ижро ҳаракатлари давомида ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди.
901views0replies
0

Изоҳлар