Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ҳокимлар энди битта узр билан қутулмайди – Танзила Норбоева

Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилаётган йиғилишда Сенат раиси ҳокимларни жиддий танқид остига олди.

791views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан сайёр мажлис ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.  
Сессияда Инвестиция, Молия вазирликларининг ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари эшитилди.
“Маҳаллий ижро органлари эндиликда битта узр билан қутулмайди. Энди камчиликларни тузатиш бўйича муддат берамиз. Қарор чиқаришдан олдин мустаҳкам лойиҳа тайёрлашни ўрганинглар, ҳамкорликда ишлаб, инвестиция жалб қилинглар” деди Сенат раиси.
Аввалроқ, Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пасайишига олиб келган хато ва йўл қўйилган камчиликларни тан олиб, президент ва туман аҳолисидан кечирим сўраган эди.  
Сенат раиси Танзила Норбоева унга туманни йил якунига қадар “сариқ” ҳудудга, кейинги йил давомида “яшил” ҳудудга ўтказиш юзасидан тайёрланган “Йўл харита”сини яна бир бор кўриб чиқиш, сессияда айтилган таклиф ва мулоҳазаларни қўшган ҳолда қайта ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.
791views0replies
0

Изоҳлар