Излаш
RUUZ

Криминал

Паркент ҳокими автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани айтилди

Ҳокимнинг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳолати юзасидан изоҳ берилди.

890views0replies
0

Иллюстрация / drive2.ru

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан Captiva русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига терговга қадар текширув ўтказиш бўйича сўров юборилгани ҳақида хабар берилган эди.  
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилгани ҳақида маълум қилди.  
Қайд этилишича, текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган. 
Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.
890views0replies
0

Изоҳлар