Излаш
RUUZ

Жамият

Ижодий имтиҳон натижалари эълон қилинди

Вазирлик натижалар тегишли ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинганини маълум қилди.

1973views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинганини маълум қилди.  
Қайд этилишича, республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали танишишлари мумкин.
25 сентябрь куни 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганди.
1973views0replies
0

Изоҳлар