Излаш
RUUZ

Жамият

“Uzbekistan Airports”, "Uzbekistan Airways" рақобатни сунъий чеклаётгани айтилди

АЖ устидан фуқаролардан бекор қилинган рейслар учун пулларининг қайтарилмаётганлиги ҳақида 100 дан ортиқ шикоят қилинган.

816views0replies
0

t.me/uzbekistanairways

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, “Uzbekistan Airports” АЖ ўз фаолиятида рақобат муҳитини сунъий чекламоқда.  
Масалан, жорий йилнинг сентябрь ойида “Qanot Sharq” МЧЖ Ўзбекистон аэропортлари компания билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолашдан бош тортгани ҳақида қўмитага шикоят қилган.
Ўрганишлар давомида “Uzbekistan Airports” АЖ вакиллари мазкур ҳолатни, резидент-авиакомпаниялар тарифлари тасдиқланмагани билан изоҳлашган.
“Бироқ, тарифлар Молия вазирлиги томонидан 2012 йилда тасдиқланган, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” резидент-авиакомпаниясининг тарифлари 2015 йилда. Ўз ўрнида қўмита ҳам компанияни ушбу ҳаракатлар “Табиий монополиялар” тўғрисидаги қонун ва “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлиги тўғрисида огоҳлантирди. “Uzbekistan Airports” АЖ вакили бугун ушбу масала яқин кунларда қайта кўриб чиқилиши ва унинг натижалари Монополияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилишига ишонтирди”, дейилади хабарда.
Шунингдек тадбирда, “Uzbekistan Airways” АЖ фаолияти ҳам кўриб чиқилди. Сенат ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг сўзларига кўра, компания ишларида рақобатни чеклайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд.
“Тошкент – Красноярск – Тошкент” йўналиши бўйича парвозни амалга оширувчи Россиянинг Ўзбекистондаги “ИрАэро” авиакомпаниясининг вакили қўмитага қиш мавсумида ушбу авиакомпания ўз самолётларининг учиш ёки қўниши учун махсус вақтлар ажратилиши бўйича саволлар билан мурожаат қилди. Муаммо ижобий ҳал қилинган.
Худди шу тарзда, қўмита Туркиянинг “Atlas Global Airlines” авиакомпанияси билан Тошкент – Анталия – Тошкент йўналиши бўйича ва Мисрнинг “Nile Air” компанияси билан Тошкент – Миср – Тошкент йўналишидаги келишмовчиликларни кўриб чиқди. Натижада, икки мамлакат ўртасидаги чартер рейслар очиқ деб топилди.
Бундан ташқари, “Авиакомпания и Трэвел Менеджмент” МЧЖ (FlyDubai’нинг Ўзбекистондаги вакили) ва SILKJET резидент-авиакомпанияси ушбу соҳадаги мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Транспорт вазирлигига ўз таклифларини тақдим этди.
Қолаверса, одамлар муаммоларининг эътиборсиз қолдирилаётгани ҳам алоҳида таъкидланди. Йил бошидан буён Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига фуқаролардан бекор қилинган рейслар учун пулларининг қайтарилмаётганлиги ҳақида 100 дан ортиқ шикоятлар келиб тушди. Бугунги кунга келиб уларнинг 20 дан ортиғи ижобий ҳал қилинишига муваффақ бўлингани айтилди.
Аввалроқ, ички бозорда рақобатнинг мавжуд эмаслиги сабабли “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хизматлар сифатини ошириш ва мослашувчан тариф сиёсатини қўллашдан манфаатдор эмаслиги айтилган эди.
816views0replies
0

Изоҳлар