Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда дори-дармон экспорти 4 бараварга ошди – Давстатқўм

Жорий йилда Ўзбекистон Туркманистонга дори-дармон экспортини қарийб 29 бараварга оширган.

977views0replies
0

Иллюстрация / Ўзбекистннинг РФдаги Элчихонаси

2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 11,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 млн. АҚШ долларига ёки қарийб 4 бараварга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон дори-дармон маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қирғизистон – 3,4 млн. АҚШ доллари
Қозоғистон – 2,1 млн. АҚШ доллари
Афғонистон – 1,5 млн. АҚШ доллари
Туркманистон – 1,2 млн. АҚШ доллари  
Тожикистон – 1,1 млн. АҚШ доллари
Туркия – 956,7 минг АҚШ доллари
Ўзбекистон 8 ой давомида 55 та хорижий давлатлардан 565,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 млн. АҚШ долларига кам.  
Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон дори-дармон маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Ҳиндистон – 102,9 млн. АҚШ доллари
Россия – 59,9 млн. АҚШ доллари
Украина – 46,1 млн. АҚШ доллари
Латвия – 46,0 млн. АҚШ доллари
Хитой – 34,1 млн. АҚШ доллари.
977views0replies
0

Изоҳлар