Ҳодисалар

Тўйда “пистолетдан ўқ узган” куёвжўра бўйича маълумот берилди – видео

Ўқ узган киши – Тошкент вилоятилик 25 ёшли Салихов Улуғбек эканлиги маълум бўлди.

Тўйда “пистолетдан ўқ узган” куёвжўра бўйича маълумот берилди – видео
Фото:Скриншот

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати интернет тармоғида тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётгани акс этган видео бўйича тезкор хабар берди.  

 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мазкур видеони ўрганиб, видеодаги одамларнинг, хусусан ўқ узган кишининг шахси аниқлаган.

 

Маълум бўлишича, ўқ узган шахс – Тошкент вилоятилик 25 ёшли Салихов Улуғбек. Унинг сўзларига қараганда, у қариндоши бўлмиш куёвга тўй куни куёвжўралик қилган. 19 сентябрь куни куёв ва унинг дўстлари Чилонзор туманига келиннинг уйига келишганида, Улуғбек кейинчалик “қизиқарли ролик” тайёрлаш учун бозордан сотиб олган ўйинчоқ пластмасс тўппончани осмонга кўтарган.

 

Шу лаҳзалар видеооператорлар томонидан тасвирга туширилган. 4 октябрь куни кечқурун Улуғбекнинг ўзи видеони монтаж қилиб, ўқ узиш товушларини қўшган ва видеони Instagram'даги саҳифасига жойлаган. Кейинчалик мазкур видеони интернетда тарқатгани аниқланган.

 

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ