Излаш
RUUZ

Реклама

Республикада травматология ва ортопедия бўйича илк хусусий шифохона очилди

Шифохонанинг асосий вазифаси ортопедик касалликлар ва травматик жароҳатларга эга беморларни реабилитация қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш ҳисобланади.

2084views0replies
0

Тошкентда травматология ва ортопедияга ихтисослаштирилган Ўзбекистондаги  илк «Гавҳар» хусусий шифохонаси очилди. Шифохона қабул бўлими, поликлиника, диагностик бўлим, стационар, операцион блок, реанимация ва анестезиология бўлими, марказий стерилизация бўлими ва кафедан иборат.
Шифохона йўналишлари:
1. Тос суяги ва тизза бўғинларини эндопротезлаш
2. Бўғинлар артроскопияси
3. Дегенератив касалликлар ва умуртқа шикастларини жарроҳлик йўли билан даволаш
4. Оёқ кафти жарроҳлиги
5. Операциядан кейинги беморларни реабилитация қилиш
«Гавҳар» шифохонаси ўзида травматология ва ортопедия соҳасидаги юқори даражали мутахассисларни тўплаган. Бу ерда фақатгина маҳаллий жарроҳ-ортопедлар ишламайди, шунингдек, Россия Федерациясидан энг зўр мутахассислар таклиф қилинган.
Шифохона текширув ўтказиш, диагностика ҳамда травматик ва ортопедик касалликка эга беморларни жарроҳлик йўли билан даволашга мўлжалланган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган.
Шифохонада йилига икки мингта операция жараёнларини ўтказиш назарда тутилган. Беморлар алоҳида санузелга эга бир кишили қулай хоналарга жойлаштирилади. Ҳар бир беморга шифохона ходимлари томонидан хизмат ва эътибор кўрсатилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фазокорлар кўчаси, 46. Мўлжал: Тошкент перинатал маркази (ЎОПТИ шифохонаси).
Телефон рақамлари:
Сайт: gavharclinic.uz
Instagram: @gavharclinic
Реклама ҳуқуқлари асосида
2084views0replies
0

Изоҳлар