Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши ўзи ва яна икки кишининг ўлимига сабабчи бўлди

Мудҳиш ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди, машинадаги ака-ука шифохонада қолмоқда.

844views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати маълум қилишича, кеча, 4 октябр куни соат 20:30 да Самарқанддан ўтувчи “Тошкент – Нукукс”  М-37 автомобиль йўлининг 96 км.да, қорақалпоғистонлик 42 ёшли ҳайдовчи З.Б. Tacuma автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-танспорт ходисаси содир қилган.  
Оқибатда, ҳайдовчи З.Б. ва йўловчи 26 ёшли Н.А.лар воқеа жойида, бошқа бир йўловчи 37 ёшли М.С. эса олган тан жароҳатлари оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Шунингдек, автомашинада бўлган яна икки нафар йўловчилар 41 ёшли Х.Қ. ва унинг укаси Ж.Қ.лар турли хилдаги тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши шу куннинг ўзида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
844views0replies
0

Изоҳлар