Излаш
RUUZ

Жамият

Сардобада молхонасида яшаб келган фуқароларга ипотека кредити асосида хонадон ажратилади

Сирдарё вилояти ҳокимлиги “Сардоба ҳаробаларида” сарлавҳали видеога муносабат билдирди.

794views0replies
0

t.me/Nazlobudnya_AU

Ижтимоий тармоқлар орқали “Сардоба ҳаробаларида” сарлавҳаси остида тарқалган хабар ва унга илова қилинган видео юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда “Сардоба ҳаробаларида” сарлавҳаси остида тарқалган хабарда Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласи Бўстон кўчасида илгари молхона, омборхона бўлган жой энди бир оила учун бошпанага айланганлиги, унда 44 ёшли идиш ювувчи бўлиб ишлайдиган аёл, унинг 16 ёшли қизи шунингдек, турмуши ўхшамаган 25 ёшли санитарка бўлиб ишлайдиган қизи Дилдора ҳамда унинг беш ёшли ўғли яшаётганлиги маълум қилинган.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг берган маълумотига кўра, “Сардоба” сув омборидаги техноген ҳолат сабаб юз берган сув тошқинига қадар Гулчеҳра Аллаёрова (44 ёшли идиш ювувчи бўлиб ишлайдиган аёл) набираси ва икки нафар қизи билан укаси Илхом Умрзоқовнинг Мирзаобод тумани “Хақиқат” маҳалласи Бўстон кўчасида жойлашган уйида биргаликда истиқомат қилиб келган.
Сув тошқини оқибатида мазкур хонадон зарар кўрган ва ишчи гуруҳи томонидан яшашга яроқсиз деб топилган. Ушбу хонадон Илхом Умрзоқовнинг рафиқаси Умрбуви Умрзоқова номида бўлиб, етказилган зарарини қоплаш мақсадида ҳозирда янги қурилаётган уй-жойлардан бири берилиши назарда тутилган ва хужжатлари қабул қилинган. Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан У.Умрзоқовага 40,0 млн сўмлик компенсация пули, маиший техника учун сертификат берилган. 
Ушбу вазиятда Г. Аллаёрова ва унинг фарзандлари ҳам эътибордан четда қолмади. Боқувчиси йўқлиги, бунинг устига икки нафар қизи ва набираси билан яшаётганлиги инобатга олиниб, унга ҳам 40,0 млн сўм пули маблағи, маиший техника учун сертификат ажратилди.
Тошқиндан сўнг барча эвакуация қилинганлар қаторида Г. Аллаёрова ҳам оила аъзолари билан туман марказидаги коллеж ётохонасига жойлаштирилиб, етарлича озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланган. Аммо Г. Аллаёрова коллеж ётохонасида маълум муддат яшагач, сув тошқинига қадар истиқомат қилган хонадоннинг илгари молхона, омборхона ўрнида фойдаланилган қисмига келиб жойлашган. 
Куз мавсумининг ёғингарчиликлари ҳисобга олиниб, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан Г. Aллаёрова ва унинг оила аъзолари автобус билан туман марказидаги коллеж ётоқхонасига олиб келинган. Иссиқ овқат, кийим-кечак билан таъминланган бўлсада, фуқаро Г. Aллаёрова ва унинг фарзандлари сабабсиз равишда яшаш учун яроқсиз бўлган жойга яна қайтиб келган. 
Aён бўлишича, Г. Aллаёрова бундай хатти-ҳаракатлари билан талофат кўрган аҳоли учун қурилаётган уйлардан ўзи ва оиласи учун ҳам ажратилишини хоҳламоқда. Бироқ белгиланган тартиб-қоидалар мавжуд. Яъни, юқорида таъкидланганидек Г. Aллаёрова талофатдан олдин яшаган хонадони укасининг турмуш ўртоғи У. Умрзоқова номида бўлганлиги сабаб унинг номига ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шундай бўлишига қарамай, фуқаронинг оилавий шароити ҳисобга олиниб, айни кунларда Aллаёрова Гулчеҳра Aтабаевнага “Ҳақиқат” маҳалласида қурилаётган уй-жойлардан ипотека кредити асосида хонадон ажратилиши учун керакли ҳужжатлар вилоят ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган ва ўрганилиш жараёнида.
794views0replies
0

Изоҳлар