Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Айрим турдаги маҳсулотлар ҳам мажбурий маркировкалаш тизимига ўтказилиши мумкин

Тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан ташқари яна айрим маҳсулотларни ҳам мажбурий маркировкалашга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

763views0replies
0

Sputnik / Виталий Белоусов

Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.  
Қарор лойиҳасига кўра, ушбу ҳужжат контрабанда ва контрафакт маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш механизмларини такомиллаштириш, алоҳида турдаги маҳсулотларнинг қонуний айланишини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутади.
Ҳужжат билан ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиниши назарда тутилади. 
2020-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхати белгиланди. Унга тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан ташқари қуйидагилар киритилган: 
– дори воситалари ва тиббий буюмлар, 
– сув ва салқин ичимликлар,
– маиший техника.
Белгиланишича, маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари орқали мажбурий маркировкалаш тўғрисидаги талабларга мувофиқ бўлмаган маҳсулотларни муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши қонунбузилиш деб ҳисобланади ва кейинчалик жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.
763views0replies
0

Изоҳлар