1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Сиёсат
3 октябрь 2020 г. 1913 1

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга мактуб йўллади

Президент ўз мактубида америкалик ҳамкасбининг COVID-19’дан тезроқ соғайиб кетишини тилаган.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга мактуб йўллади
Фото: president.uz

Кеча, 2 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания Трамп билан коронавирусга чалингани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон президенти АҚШ раҳбарига саломатлик тилаб, мактуб йўллади. Қуйида мактубнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин:

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Жон Трамп

Жаноби Олийларига

Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим. 

Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир. 

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, ушбу синовли дамларда Сизга ва Мелания Трамп Хоним Олияларига ҳамда барча оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламан. 

Самимий эҳтиром ила,

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Изоҳлар
  • Муса Каримов
    Муса Каримов 4 октябрь 2020 г.

    Каримавирусдан тез тузалади менга озгина модий ердам беришся ишсизман 8 кунлик чакалок мошинамни техпаспортини олиб куйган лицензию ходимлари

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар