Излаш
RUUZ

Жамият

Юридик техникумларига қабул учун тест синовлари санаси маълум қилинди

Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан кечикмасдан паспорти ва рухсатномаси билан келишлари сўралмоқда.

1004views0replies
0

Давлат тест маркази

2020-2021 ўқув йилида Aдлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 5-6 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Тест синовлари юридик техникумлар жойлашган ҳудудларда ўтказилади. Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09:00 дан 12:00 га қадар, 2-смена соат 14:00 дан 17:00 га қадар) ташкил этилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани шахсий кабинетлари (texnikum.dtm.uz) дан олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан кечикмасдан паспорти ва рухсатномаси билан келишлари сўралади.
1004views0replies
0

Изоҳлар