Излаш
RUUZ

Жамият

“UzAuto Motors иши” ёпиқ судда ўтказилиши мумкин

Бугун ўтказилган судда АЖ вакили ишни ёпиқ тарзда ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома киритган.

1205views0replies
0

t.me/uzautomotorscom

Бугун, 2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бўлиб ўтган.  
Бугунги суд мажлисида тарафларнинг шахси аниқланиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Шунингдек, аризачи - UzAuto Motors АЖ вакили томонидан судга суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома киритди.
Мазкур илтимоснома юзасидан тарафлар фикри сўралганидан сўнг, суд ўз ўрнида ажрим қилиб, мазкур илтимоснома ишни кўриш жараёнида тарафлар томонидан давлат сири билан боғлиқ махфийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар суд муҳокамасида кўрилиши учун тақдим этилганидан сўнггина муҳокама қилиниши учун очиқ қолдирилди ва суд ишни мазмунан кўриб чиқишни бошлади.
Аризачи вакили томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди талаблари бузилган ҳолда қарор қабул қилинганлиги, чунки Махсус комиссия йиғилишини ўтказишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома киритилган бўлсада, UzAuto Motors АЖга ёзма фикр ва далилларни тақдим этиш ҳуқуқи чекланганлигини билдирди.
Жавобгар вакили томонидан аризачининг важларига нисбатан фикр-мулоҳазалари тингланганидан сўнг, мазкур важларга нисбатан қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши тўғрисида фикр билдирилди ва суд муҳокамаси тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш ҳамда суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш учун киритилган илтимоснома юзасидан ҳужжатларни ўрганиш учун кейинга қолдирилди.
Кейинги суд мажлиси 2020 йил 9 октябрь куни соат 11.00 да ўтказилади.
Аввалроқ, UzAuto Motors АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритганди.
Компания Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмаслиги, кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланишини маълум қилганди.
1205views0replies
0

Изоҳлар