Излаш
RUUZ

Жамият

Олмалиқ шаҳар ҳокими “учар” ўғлининг ҳаракати бўйича изоҳ берди

Катта тезликда ҳаракатланган ўғил июндан бери машина ҳайдамаётгани маълум қилинди.

1111views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг  20 ёшли ўғли Исмоилов Дилшоднинг Tracker автомашинасида соатига 150 км тезликда ҳаракатлангани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.  
Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ўғлининг ҳатти-ҳаракати бўйича изоҳ берди.
"30 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича қуйидагиларни айтишим мумкин: Оилам Янгийўл туманида яшайди. Фарзандим кенжа ўғлимни Янгийўл туманидан Тошкент шаҳрига кенжа ўғлим ўқийдиган мактабга олиб бориши учун кредитга Трекер 2019 йилда 20 ёшли катта ўғлимга олиб берганман. Май-июнь ойларида кеча тарқалган видеони Инстаграм тармоғга жойлаган. Июнь ойи ўрталарида жарима бўйича квитанциялар келганидан кейин жарималарини тўлаб фарзандим билан гаплашиб олдик. Фарзандим июнни охири, июль ойи бошидан бери машина ҳайдамаяпти. Фарзандим ўзим билан Олмалиқ шаҳрида яшамоқда” деган ҳоким суҳбатда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотларига кўра, мазкур ҳайдовчи 2019 йилда 8 та ҳуқуқбузарлик содир этганлиги қайд этилган (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши”), 2020 йилда ҳам у томондан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 8 тани ташкил этмоқда (худди ўша модда бўйича, шулардан тўрттасининг жаримаси тўланган).
1111views0replies
0

Изоҳлар