Излаш
RUUZ

Жамият

USAID Ўзбекистондаги икки томонлама ваколатхонасини ишга туширди

Ташкилот мамлакатда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва хусусий секторни ривожлантириш каби масалалар бўйича фаолиятини давом эттиради.

1300views0replies
0

uz.usembassy.gov

Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги икки томонлама ваколатхонаси ишга туширилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, бу USAIDга Ўзбекистон Ҳукуматининг кенг кўламли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш билан бирга хусусий бизнес, нодавлат ташкилотлар ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтиришга ҳисса қўшади.
USAID мамлакатда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш, қонун устуворлигини такомиллаштириш, миграция ва одам савдоси билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини давом эттиради. Янги миссия ушбу дастурларни самарали йўналтириб, маҳаллий ҳамкорлар кўламини янада кенгайтириш имконини беради.
–  USAID бу ерда икки томонлама миссиясини ташкил этганидан жуда мамнунман. Бу Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва янада яқинроқ алоқаларни йўлга қўйишнинг муҳим босқичидир. Кенг қамровли ўзгаришлар рўй бераётган ушбу дамда USAID ҳам Ўзбекистоннинг узоқ муддатли равнақи ва барқарорлигига жуда муҳим қисса қўшади. USAIDнинг Ўзбекистондаги дастурлари ҳукумат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти томонидан мунтазам ижобий баҳоланиб келган. Янги миссия фаолият бошлар экан, USAIDнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, ривожланишига ишонч билдираман, - деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ушбу эълонни изоҳлаб.
Эслатиб ўатмиз, АҚШ USAID орқали 1993 йилдан бери Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. 
1300views0replies
0

Изоҳлар