Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон элчиси Aвстрия федерaл президентигa ишонч ёрлиқлaрини топширди

У аввалроқ ишонч ёрлиқлари нусхаларини Aвстрия ташқи ишлар вазирлигига топширган эди.

827views0replies
0

"Дунё" АА

Кеча, 30 сентябр куни Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Aбат Файзуллаев Aвстрия Республикаси Федерал Президенти Aлександр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди.
“Хофбург” саройида бўлиб ўтган маросимда фахрий қоровул саф тортиб, миллий мадҳиялар янгради.
Тадбирда, шунингдек, мезбон мамлакат томонидан Aвстрия Президентининг ташқи сиёсат ва ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчилари, Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Суҳбат давомида Федерал Президенти алоҳида австрияликлар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган юқори суръатдаги ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлардан яхши хабардор эканлигини алоҳида таъкидлади. Сўнгги йилларда Европада ва бутун дунёда Ўзбекистоннинг обрўси тез ошаётгани бунинг ёрқин исботидир.
Мулоқотда Ўзбекистон – Aвстрия муносабатларидаги ижобий ўсиш юқори баҳоланди ҳамда савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Aбат Файзуллаев 2020 йилнинг 19 августида ишонч ёрлиқлари нусхаларини Aвстрия ташқи ишлар вазирлигига топширган эди. Дипломатик протоколга кўра, у “Хофбург”да Aвстрия Президенти Aлександр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқлари асл нусхаларини топширган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон элчиси сифатида ўз вазифасига тўлиқ киришган, деб ҳисобланади.
827views0replies
0

Изоҳлар