Ҳодисалар

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган “тиктокер” жаримага тортилди

Тошкент кўчаларида Tracker'да катта тезликда юрган ҳайдовчи Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўғли эканлиги маълум қилинди. 

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган “тиктокер” жаримага тортилди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчининг TikTok аккаунти скриншот ва видеёзувлари тарқалди. 

 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Tracker русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 К 550 ХА) – 20 ёшли Исмоилов Дилшод Усмон ўғли Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида авариявий ҳолатни юзага келтиргани сабабли (видеога туширилган ҳолат) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жаримага тортилди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.  

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотларига кўра, мазкур ҳайдовчи 2019 йилда 8 та ҳуқуқбузарлик содир этганлиги қайд этилган (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши”), 2020 йилда ҳам у томондан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 8 тани ташкил этмоқда (худди ўша модда бўйича, шулардан тўрттасининг жаримаси тўланган).

 

Маълумот учун, кеча 30 сентябрь куни TikTok сервисидаги Dilshod_550 исмли фойдаланувчи Тошкент шаҳри бўйлаб автотранспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиб, бу жараённи тасвирга олди ва видеони тармоққа жойлади. 

 

Блогер Никита Макаренко фойдаланувчининг автомашинада соатига 150 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видеоси остида «Потенциал қотил, Дилшод исмли 01K550XA рақамли автомашина ҳайдовчиси, жарималарни йиғади ва уларни TikTok'да ғурур билан намойиш этади. Қизиқ, у кимнинг фарзанди экан-а?» дея изоҳ қолдирди.  

 

Кейинроқ у Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли экани маълум қилинган ва шаҳар ҳокими видеодаги ҳайдовчи унинг фарзанди эканини тасдиқлаган, аммо тармоққа жойланган бу видеоларга «анча вақт бўлган»ини айтган.

 

Фойдаланувчи айни пайтда саҳифасига жойлаган видео ва расмларни ўчириб ташлаган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ