Жамият

Ўзбекистонликлар Укрaинaгa киришнинг янги тартиби ҳақида огоҳлантирилди

Бундан буён хорижий давлатлар фуқароларидан Украина чегарасини кесиб ўтишда суғурта полиси талаб этилади.

Ўзбекистонликлар Укрaинaгa киришнинг янги тартиби ҳақида огоҳлантирилди
Фото:Sputnik / Стрингер

Ўзбекистон ТИВ Укрaинaгa боришни режaлaштирaётгaн Ўзбекистон фуқaролaрини мамлакатга киришнинг янги тартиби жорий этилгани ҳақида огоҳлантирди.  

 

Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, Украина Ҳукуматининг қарори билан 2020 йилнинг 29 сентябрдан чет эл фуқароларининг ушбу мамлакатга кириш тартиби ўзгартирилди.  

 

Бундан буён хорижий давлатлар фуқаролари Украина чегарасини кесиб ўтишда Украинада рўйхатдан ўтган ёки мазкур мамлакатда ваколатхонасига эга бўлган ёхуд украиналик ширкат билан шартнома тузган суғурта компанияси томонидан берилган суғурта полисига эга бўлишлари талаб этилади.

 

Суғурта чет эл фуқаросининг COVID-19'га чалинганида даволаниш харажатларини қоплаши ва Украинада бўлиш даврига тўғри келадиган муддатда амал қилиши керак.

 

«Қизил ҳудуд» мамлакатларидан келган чет элликлар ўз-ўзини яккалаш режимига амал қилади. 2020 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон «яшил ҳудуд»га киритилган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64633(+115)
Соғайганлар61734(+0)
Вафот этганлар541(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64633(+115)
Соғайганлар61734(+0)
Вафот этганлар541(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ