Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

1 октябрдан сигаретларга акциз солиғи оширилади

Эртадан бошлаб тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари 7 фоизга оширилади.

817views0replies
0

customs.uz

1 октябрдан бошлаб тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари 7 фоизга оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.  
Маълум қилинишича, президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, газ ва дизел ёқилғисига 2020 йил 1 январ белгиланган аксиз солиғи ставкалари жорий йил охирига қадар ўзгаришсиз сақланиб қолинади.
Аввалроқ, алкоголь маҳсулотларининг нархи 1 октябрдан оширилиши ҳақида хабар бергандик.
817views0replies
0

Изоҳлар