Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда қанча ишсиз аёллар борлиги айтилди

Қонунчилик палатасида “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз” мавзуида онлайн анжуман ўтказилди.

1269views0replies
0

Иллюстрация / pravoinf

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси ХДП марказий кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз” мавзуида онлайн анжуман ўтказди.
Анжуманда хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, хотин-қизларни ўйлантираётган энг асосий муаммолардан бири уларнинг бандлигини таъминлашдир. Муаммоларнинг кўпи ҳам шу масалага боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда 1 миллион атрофида ишсиз аёл бор, бунга доимий иш ўрнига эга бўлмаган, мавсумий ишларда банд аёллар қўшилса, уларнинг сони 2-2,5 миллионни ташкил қилади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар берган. 
Халқаро пресс-клубнинг меҳнат миграциясига бағишланган сессиясида Шерзод Қудратхўжаев 2019 йилда Ўзбекистонда 388 500 та иш ўрни яратилганини айтганди. 
“Ҳар йили меҳнат бозорига 700 мингдан ортиқ одам кириб келади. Агар шу 700 мингни 365 кунга бўлиб ташласак, жуда катта рақам чиқади. Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон ҳукумати бир кунда тахминан 2000 иш ўрни яратиши керак. Бу ҳафтасига 14 минг иш ўрни дегани” – деганди ўз фикрларини билдираркан.
1269views0replies
0

Изоҳлар