Излаш
RUUZ

Жамият

1 октябрдан спиртли ичимликларнинг нархи ошади

Алкоголь маҳсулотларининг нархига ўзгартириш киритишга оид қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

781views0replies
0

Яндекс

Адлия вазирлиги “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилганини маълум қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг қуйидаги нархлари белгиланди:
винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
– энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).
коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун: 
– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
–  энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).
ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
–  ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
–  энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм). 
Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги жорий йилнинг 1 октябридан алкоголь маҳсулотларини ўртача 2000 сўмга оширишни таклиф қилгани ҳақида хабар бергандик.
781views0replies
0

Изоҳлар