Жамият

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мақоми ва асосий вазифалари белгилаб берилмоқда

Агентлик фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мақоми ва асосий вазифалари белгилаб берилмоқда
Фото:Скриншот

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.  

 

Унга кўра, Қонун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини, вазифаларини ва асосий йўналишларини тартибга солади.

 

Шунингдек, Қонун билан Агентликнинг мақоми ва унинг асосий вазифалари белгилаб берилади.

 

Бегиланишича, Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантирадиган ва амалга оширадиган, шунингдек мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органидир.

 

Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

–  коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

 

–  мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳаларни аниқлаш ва уларда коррупцияга қарши тизимларининг жорий этилишини кузатиб бориш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш;

 

–  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

 

–  коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилиш;

 

–  коррупцияга оид жиноятлар оқибатида жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарар тўлиқ қопланилишига эришиш устидан назоратни амалга ошириш;

 

–  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

 

–  фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи Коррупцияни қабул қилиш миллий индексини тузиш;

 

–  давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачиси ISO 37001 коррупцияга қарши стандартини қўллашни кўзда тутувчи талабларни ўрнатиш;

 

–  жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш.

 

Шу билан бирга Агентлик ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан қатъи назар, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга ошириши белгиланмоқда.

 

Қонун билан Агентлик фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади.

 

Аввалроқ, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия ва унинг доирасида Давлат дастури лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олинганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ