Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Юнусободда содир бўлган ЙТҲда 30 ёшли фуқаро вафот этди

Spark қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, Hyundai Tucson автомобилига тўқнашган.  

1052views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида интернет тармоғида тарқаётган хабарлар бўйича изоҳ берди.  
Маълум қилинишича, 28 сентябрь куни тахминан соат 22.30 да Боғишамол кўчасида (“Metro” кафесининг рўпарасида) Тошкент вилоятлик 29 ёшли Дмитрий Б. Spark русумли автомобилни (давлат рақами 01 969 AGA) бошқариш давомида ҳозирги тахминларга кўра қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т. А. бошқарувидаги Hyundai Tucson (давлат рақами 10 009 ХАА) автомобилига тўқнашган.    
Тўқнашув натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари бўлмиш 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (исмли аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б, Hyundai Tucson ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 26 ёшли Юнус Т.лар бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. 
Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмган. Йўл-транспорт ҳодисасининг терговолди текшируви давом этмоқда.
1052views0replies
0

Изоҳлар