Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзаро товар айланмаси: Ўзбекистон ва Тожикистон кўрсатаётган рақамлар кескин фарқ қилмоқда

Ўзбекистон томони бераётган расмий рақам қўшни давлатникидан нақ 100 млн долларга кўп чиқмоқда.

954views0replies
0

Sputnik / Виталий Аньков

Ўзбекистон давлат статистикаси берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажми $317 млн долларни ташкил қилган.
Бунда, Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти улуши $255,1 млн долларни, тожик маҳсулотлари импорти эса $61,9 млн долларни ташкил қилган.
Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги эса икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми январь-август ойларида $217 млн долларни ташкил қилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Asia-Plus” нашри.
Хусусан, Тожикистон Ўзбекистонга $52,9 млн долларлик экспортни амалга оширган бўлса, Ўзбекистондан $164,6 млн долларлик товар импорт қилинган.
Тожикистон томони давлатлар ўртасидаги товар айланмаси ҳажми жорий йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга пасайганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда илк бор ўзбек-тожик товар айланмаси миқдори пасайгани қайд этилган. Охирги беш йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси нақ 3,6 марта ошган. 2019 йилда ушбу рақамлар $362 млн долларни ташкил қилган.
Ўзбекистон Статистика қўмитаси экспорт таркибида хизматлар (72,1 млн), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 млн), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 млн), энергия ва нефт маҳсулотлари (28,8 млн), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 млн) ва бошқа маҳсулотлар 52 млн АҚШ долларини ташкил этганини маълум қилган. 
954views0replies
0

Изоҳлар