Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди

16 ёшли Spark ҳайдовчиси аввал Nexia, кейин Lacetti билан тўқнашган.

1257views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида 2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Ш.Н. ЙТҲ содир этган.
16 ёшли Ш.Н. Spark автомобилини бошқараётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги Nexia’ни қувиб ўтаётган вақтида ушбу автомашина билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда, Spark йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва Lacetti ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1257views0replies
0

Изоҳлар