Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахт аҳолиси ичимлик сувидан қанча қарздорлиги айтилди

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ қарздорликнинг ошиш сабабларини ҳам санаб ўтди.

1159views0replies
0

UzNews.uz

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ айни кунда Тошкент шаҳри аҳолисининг биргина ичимлик сувидан қарздорлиги 124 миллиард сўмга етганини маълум қилди.
Қарздорликнинг бу тарзда ўсишига кўплаб омиллар сабаб бўлди. Жумладан, айни кунда ҳам бошдан кечирилаётган карантин чекловлари аҳолини тўлов қобилиятини чеклаган бўлса, сабаблардан яна бири кўп йиллардан буён аҳолидан ичимлик суви тўловларининг ўз вақтида ундирилмаганидир.
Соҳадаги мазкур йирик миқдордаги дебитор қарздорлик тизими ривожи бир мунча ортга сурилишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлигини йил сўнгига қадар қисқартириш бўйича “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра тизимдаги барча мутасаддилар ушбу саъй-ҳаракатга сафарбар этилди.
Айни кунда барча мутасаддилар маҳалларда бўлиб, аҳолига кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Шундан келиб чиқиб қарзларни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
“Ўрганишлар давомида бир жиҳат эътиборни тортмоқда. Ичимлик сувидан қарздорлар орасида ўзига тўқ, даромад манбаи аниқ бўлган аҳоли вакилларининг борлиги айниқса ажабланарлидир. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ вакиллари ана шундай хонадонларда бўлишганда, уй эгаларининг турли важ ва баҳоналар билан сув ҳақини тўламасликка ҳаракат қилаётганлари ҳам айни ҳақиқатдир”, дейилади хабарда.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ пойтахт аҳолисини ичимлик суви бўйича тўловларни ўз вақтида тўлашга чақирган.
1159views0replies
0

Изоҳлар