Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 56 мингдан ошди

Республиканинг 7 ҳудудида 200 га яқин янги ҳолатлар қайд этилди.

1091views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 (+190) нафарни ташкил этмоқда. 
Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 
Айни пайтда юртимизда 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. 
Ҳозирда 3 139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
1091views0replies
0

Изоҳлар