Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Volvo ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб, яшаш хонадонига урилди: 3 нафар киши вафот этган

ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида, икки нафар бола эса касалхонада вафот этган.

827views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 28 сентябрь куни соат 17:20да Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ЙТҲ содир бўлган.
28 ёшли Volvo ҳайдовчиси Ш.Л. ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Оқибатда, йўл четидаги яшаш хонадонига урилиб, вояга етмаган Қ.Н. ва Б.А.ларни уриб юборган.
Натижада 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. воқеа жойида, Қ.Н. ва Б.А.лар шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
827views0replies
0

Изоҳлар