Излаш
RUUZ

Жамият

Ошхона ва буфет мавжуд бўлмаган мактабларда янгилари қурилади

Келаси 5 йилда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган 2990 та мактабда ошхоналар ташкил этилади. 

2338views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

2021-2025 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари тасдиқланмоқда. Бу борада Ҳукуматнинг «Умумий ўрта таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, мактаб ошхоналарида овқатлантиришни ташкил этиш жараёнида ошхоналарда фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бунда ўқув йили бошлангунга қадар ҳар бир таълим муассасалари бўйича коммунал хизматлар учун чекланган ҳар ойлик кўрсаткичлар халқ таълими ҳамда молия бўлимлари томонидан белгиланади.
Чекланган кўрсаткичлардан ортиқ фойдаланилган коммунал хизматлари учун тўловлар эса ижара олувчилар томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни қуриш ва таъмирлаш ишларини олиб борган хусусий тадбиркорларга узоқ муддатли “ноль” ставка билан ижарага берилади.
Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд фаолият юритмаган ошхоналарни тўла қувват билан қайта ишга туширади. Шу билан бирга келгусида уларни фойдаланиш самарадорлигидан келиб чиқиб, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун ошхона ва буфет мавжуд бўлмаган мактабларда қуриш ёки бўш турган биноларни мослаштириш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
2338views0replies
0

Изоҳлар