Излаш
RUUZ

Жамият

«Акфа пласт» реклама акциясида ваъда қилинган жиҳозни нега кечиктириб юборди?

Истеъмолчи шикоят қилганидан кейин унинг талаби қондирилган.

944views0replies
0

consumer.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати хабар беришича қашқадарёлик фуқаронинг эътиборини «Акфа пласт» реклама акцияси жалб қилади.   
Рекламада 20 кв. метрдан ортиқ пластикли алюмин дераза ромларини буюртма беришда радиатор совға сифатида тақдим этилиши таъкидланган эди. Истеъмолчи ушбу акциядан фойдаланишга қарор қилади ва буюртмани амалга оширади.
Буюртма ўз вақтида ва сифатли бажарилади, аммо истеъмолчига ваъда қилинган радиатор берилмайди.
Истеъмолчида ҳақли савол туғилди: – “Рекламада ваъда қилинган радиатор нега реклама берувчи томонидан тақдим этилмади?»
Истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилади.
Ушбу мурожаатнинг барча тафсилотларини ўрганиш мақсадида, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ишлаб чиқарувчига хат юборишади.
Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига биноан, реклама учун асосий талаблар бўлиб қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш ҳисобланади.
Жавоб хатида ишлаб чиқарувчи коронавирус пандемияси туфайли радиаторлар етказиб бериш вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида хабар берди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 23 сентябрь куни истеъмолчига радиатор етказиб берилишига эришилди.
944views0replies
0

Изоҳлар