Излаш
RUUZ

Жамият

«Ота-онаси деҳқон бўлса, болада нима айб?» – депутат олий таълимдаги имтиёзлар ҳақида

Депутат Кушербаев берилаётган имтиёзларнинг Конституцияга мослигини кўриб чиқиши кераклигини таъкидламоқда.

1223views0replies
0

ЎзА

Жорий ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул учун бўлиб ўтган тест синовлари ва унинг натижалари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу Давлат тест марказининг 189 балл тўплаган абитуриентларнинг тўлов-шартнома асосида қабул қилинганлиги юзасидан берган изоҳидан сўнг авж олди.
ДТМ мазкур изоҳида айрим имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмаслигини эслатиб ўтади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирар экан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддасига биноан «имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт»лигини ёзади.
Шунингдек, Конституциянинг 65-моддасида «Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенг»лиги белгилаб қўйилган. 
Кушербаевга кўра, Конституциявий суд юқорида келтирилган Конституция талабларидан келиб чиқиб ота оналарининг касби ва ижтимоий мавқеи сабабли ўқишга киришда уларнинг болаларига берилаётган имтиёзларни Конституцияга мослигини кўриб чиқиши керак. 
«Ота-онаси деҳқон, ҳайдовчи, ўқитувчи, чўпон, фаррош, механизатор... бўлса болада нима айб?» дейди депутат.
1223views0replies
0

Изоҳлар