Кеча, 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кескинлик чуқурлашганини хавотир билан қабул қилиб, МДҲга раислик қилувчи сифатида томонларни ҳар қандай низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чорлади.
Шунингдек, Ўзбекистон томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда дипломатик музокараларни бошлашга чақирмоқда.
«Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Озарбайжон ва Aрманистонни ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 сентябрь – якшанба куни Тоғли Қорабоғда икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳамда ҳарбий йўқотишлар борлиги ҳақида ҳабарлар келиб тушмоқда.
Эскалация оқибатида Aрманистон мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиб, захирадагиларни умумий мобилизация қилинишини эълон қилди. Озарбайжон президенти ҳам ўз навбатида Ҳавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди. Иккала тараф ҳам бир-бирини келишмовчилик қўзғашда айбламоқда.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш