Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тоғли Қорабоғ можароси: Ўзбекистон томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Кеча, 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. 

1060views0replies
0

Aрманистон Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кескинлик чуқурлашганини хавотир билан қабул қилиб, МДҲга раислик қилувчи сифатида томонларни ҳар қандай низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чорлади. 
Шунингдек, Ўзбекистон томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда дипломатик музокараларни бошлашга чақирмоқда.  
«Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда. 
Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин. 
Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Озарбайжон ва Aрманистонни ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 сентябрь – якшанба куни Тоғли Қорабоғда икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳамда ҳарбий йўқотишлар борлиги ҳақида ҳабарлар келиб тушмоқда. 
Эскалация оқибатида Aрманистон мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиб, захирадагиларни умумий  мобилизация қилинишини эълон қилди. Озарбайжон президенти ҳам ўз навбатида Ҳавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди. Иккала тараф ҳам бир-бирини келишмовчилик қўзғашда айбламоқда.
1060views0replies
0

Изоҳлар