Жамият

“10-20 йил аввал гапирганларни қамаб қўярди”: Сенатор демократия йўқ деяётганларга жавоб берди

Сенат қўмитаси аъзоси Фармон Тошев Ўзбекистонда демократия йўқ деяётганларга жавоб қайтарди.

“10-20 йил аввал гапирганларни қамаб қўярди”: Сенатор демократия йўқ деяётганларга жавоб берди
Фото:samdu.uz

“Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида қилган нутқи асосий муҳокамалар марказида бўлди. Кўрсатувда иштирок этган турли соҳа экспертлари ўзбекча нутқ сўзланишининг аҳамияти катталигига эътибор қаратишди.

 

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Фармон Тошев ўз чиқишида президентнинг ўзбек тилида нутқ сўзлаганини олқишлади: 

“Агарда атрофингиздагилардан, соғлигингиздан кўнглингиз тўқ бўлмаса, ҳеч қачон дадил гапира олмайсиз. Мана кўряпсизку, президентимиз нима учун дадил гапирди? Бунақа салоҳият билан, яна ўзбек тилида. Ўзини тутиши, ҳар бир жумлани эътибор билан гапириши ҳаммани оғзини очиб қўйди. Нега? Биринчиси, орқасида турган халқига ишонди. Иккинчиси, ўзи олиб бораётган сиёсатга одамларнинг ишончини сезди” – дейди у.

Қолаверса, Фармон Тошев ўз нутқида  мамлакатда демократия йўқ деяётганларга ҳам жавоб берди:

“Facebook’да чиқволиб демократия йўқ деб айтяпти. Бундан 5-6 йил аввал “Жаслиқ” деган жойимиз бор эди. Сиз билан мен гувоҳмизку, 10-20 йил аввал гапирганларни олиб бориб қамаб қўярдику. Бир оғиз гапирганларни. Жаслиқни таги билан қўпориб ташладикку. Гапир деяпмиз, марҳамат, яна демократия йўқ дейди. Қанақа демократия? Ахир, адашганларни афв қилаётган бўлсак, паспортларини бераётган бўлсак, мисол учун, ёшларга ҳохлаган институтингга кир деб, ҳар куни янги институт очаётган бўлсак, ота-оналарнинг талаби билан мактабларни қайтарсак” – деган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар63219(+224)
Соғайганлар60323(+243)
Вафот этганлар527(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар63219(+224)
Соғайганлар60323(+243)
Вафот этганлар527(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ