1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
26 сентябрь 2020 г. 1222 0

Биткоинни ноқонуний сотган фуқародан $402 минг доллар олиб қўйилди — видео

Фуқаро ноқонуний йўл билан биткоин сотишга уринган.

Биткоинни ноқонуний сотган фуқародан $402 минг доллар олиб қўйилди — видео
Фото: Скриншот

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ва ИИББ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, лицензия олмасдан, бошқа фуқарога биткоин криптовалютасини сотаётган шахс ушланди.

Бир биткоин электрон пул бирлигини “қора бозор” нархида $10 463 долларда ҳисоблаб, 20 биткоин электрон пул бирлигини $208 320 долларга баҳолаб, ўзининг 7 фоизлик устамасини қўйган ҳолда жами $224 000 долларга сотишга келишиб, харидордан $224 минг долларни санаб олиб, дастлаб қиймати $100 минг доллар бўлган 9,5 биткоин электрон пул бирлигини электрон ҳамёнга ташлаб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбирда фуқародан жами $402 071 доллар вақтинча олиб қўйилди.


Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар